Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИ РИВОЖЛАНАДИ
2021-09-14 18:32:06 259
Бугун Фурқат тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов иштирокида матбуот анжумани ташкилланди. Унда маҳаллий журналист ва блогерлар иштирок этдилар. Матбуот анжуманида туман ҳокими туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида фикр билдирди.
Туман ҳокими ўз сўзида тадбиркорлик субьектларига эътибор ва рағбатнинг самараси ҳақида тўхталиб, туманимизда ҳам соҳани ривожлантириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар билан ўртоқлашди.
Анжуман иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар ва таклифлар билан туман ҳокимига юзланишди.
Туманда саноат, тадбиркорлик улушини янада юксалтириш борасида, ҳусусан "Технопарк" қурилиши натижасида яратиладиган янги иш ўринлари юзасидан берилган саволларга туман ҳокими қуйидагича жавоб берди: "Туркиялик инвесторлар томонидан мазкур лойиҳа учун 23 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши ҳамда 1000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Ушбу ажратилган ер майдонида вилоят Қурилиш бош бошқармаси билан биргаликда АПЗ (Архитектура ва режалаштириш топшириғи ишлаб чиқиш) ҳужжатлари якунланди. УзГАШЛИТИ Фарғона вилояти филиали томонидан топосёмка ишлари якунланди. Ҳозирда геологик қидирув ишлари олиб борилмоқда." Матбуот анжумани очиқ мулоқот, жонли суҳбат тарзида ўтди.
Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ