Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ФУРҚАТ ТУМАНИДА 1 ТА ДАВЛАТ ВА 19 ТА ОИЛАВИЙ НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ.

×

 2021-10-21 09:05:00    189

PDF yuklash
Chop etish


Қушчи МФЙ, Чек-шариф қишлоғида 196 нафар 3-7 ёшли болалар мавжуд бўлиб, шундан 82 нафари оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.Фарғона вилояти ҳокимининг 2021 йил 12 апрелдаги 159 Ф–сонли фармойишига асосан 480,0 млн.сўм маблағ ажратилиб, 38-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг “Қушчи” МФЙ, Чек-шариф қишлоғида жойлашган филиали ўрнида 90 ўринга мўлжалланган янги 52-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти қуриб битказилди.
Бу орқали мактабгача таълимга қамралмаган 90 нафар 3-7 ёшли болалар мактабгача таълимга қамраб олинди.Ушбу ташкилотда яратилган янги иш ўринларида 21 нафар ишсиз фуқаролар доимий иш билан таъминланди.Туманда 19 нафар тадбиркорлар ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги ўртасида янги битим имзоланди.Бу орқали мактабгача таълимга қамралмаган 475 нафар 3-7 ёшли болалар мактабгача таълимга қамраб олиниши режалаштирилган.Ушбу ташкилотда яратилган янги иш ўринларида 57 нафар ишсиз аёллар доимий иш билан таъминланди.
Янги ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотларга қамралмаган 3-7 ёшли болаларни қамраб олиш орқали қамров кўрсаткичи 90,2 % га кўтарилди.2021 йил якунига қадар мактабгача таълим ташкилотиларида мавжуд қувватларни тўлдириш орқали 9263 нафар болалар қамраб олиш орқали қамров кўрсаткичини 93 % га етказиш режалаштирилган.

Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ