Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТУМАН МАРКАЗИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2021-11-04 10:44:28    173

PDF yuklash
Chop etish



Аввал хабар берганимиздек , туман маркази, марказга ёндош ҳудудлар жадал суръатда ободонлаштирилмоқда. Асосий йўл кенгайтирилиб, пиёдалар йўлаги, тунги ёритиш чироқлари, тирбандликни келтириб чиқарувчи ноқонуний объектлар қайтадан кўриб чиқилиб, замонавий қиёфага келтирилмоқда. 
Кейинги пайтларда йўлларда автотранспорт воситаларининг тобора кўпайиб бораётгани яққол сезилмоқда. Лекин автотранспорт воситаларининг кўпаяётгани йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ҳайдовчи ва пиёдалар учун қулай шароитлар яратишни янада долзарб  масалага айлантирмоқда. Маълумки, Фурқат тумани маркази, айниқса марказдаги чорраҳа эртадан кечгача автотранспорт ва пиёдалар билан гавжум. Бу ерда эрталаб ва кеч пайти тирбандлик ҳолатларини ҳам кузатиш мумкин. Шундай ҳолатларнинг олдини олиш, муҳими – ҳайдовчи ва пиёдалар учун қулай шароит яратиш мақсадида туман марказидаги чорраҳага замонавий светафор ва пиёдалар ўтиш йўлаги қурилиши бошланди. Туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов қурилиш жараёнларини доимий назорат қилиб, марказни ободонлаштириш, инфратузилмани ривожлантириш бўйича масъулларга кўрсатмалар берди. 
Ҳозирда конструкцияларни ўрнатиш жараёни жадал давом этмоқда. Қисқа фурсатда замонавий светофор ва пиёдалар ўтиш йўлаги ишга туширилиши кўзда тутилмоқда.

Ўз ўрнида туманимиз аҳолисидан серқатнов йўлда харакатланиш пайтида хайдовчи-пиёда қоидаларига амал қилган ҳолда, айниқса чоррахаларда белгиланган жойдан тартиб билан харакатланишларини сўраб қоламиз. 

Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ