Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Фурқат туманида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида 2021 йил давомида 66.25 км. ичимлик сув тармоқлари тортилган бўлса, бу кўрсаткич 2022 йилда қанча?

×

 2022-04-28 13:34:40    250

PDF юклаш
Чоп этиш


Фурқат туманида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш, ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштириш, халқимизга муносиб турмуш тарзини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, Фурқат тумани сув таъминоти корхонаси раҳбари Мирвохид Рўзматов, журналист ва блоггерлар ҳамда сув таъминоти корхонаси ходимлари иштирок этди.

Матбуот анжуманида ушбу соҳада йиғилиб қолган кўп йиллик тизимли муаммоларни ҳал этиш, ичимлик суви таъминотини такомиллаштириш, аҳолининг кундалик турмушида муҳим бўлган коммунал хизматлар кўрсатиш тизимини яхшилаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Туманда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида 2021 йил давомида 66.25 км. ичимлик сув тармоқлари тортилди. Жумладан “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида 21.5 км, “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ томонидан 3.25 км, маҳаллий маблағлар ҳисобидан 18.5 км, инвеститция дастури асосида 15 км, аҳоли вакиллари билан келишган ҳолда ҳашар йўли билан 8 км. ичимлик сув тармоқлари тортилиши натижасида туман аҳолисининг 77%и тоза ичимлик суви билан таъминланган.

Жорий йилнинг биринчи чораги давомида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида жами 15.13 км ичимлик сув тармоқлари тортилди. Жумладан “Оғир ҳудуд” ҳисобланган маҳалла фуқаролар йиғинлари: Янги МФЙ да 2.73 км, Кичик-янги МФЙ да 0.85 км, Тўрғай МФЙда 3.26 км ичимлик сув тармоқлари тортилди.

Бундан ташқари аҳоли ичимлик сув таъминоти қийин ҳудудларда Қизил-қиёқ (1.08 км.), Эски (0.24 км.), Эшон МФЙ (1.73 км.), Навбаҳор МФЙ (0.69 км.), Қўқонбой МФЙ (1.1 км.), Ғаллакор МФЙ (0.7км.), Ардахшон (1.1 км.), Полвонтош (0.3 км.) ва Қушчи МФЙ (0.6 км.) ичимлик сув тармоқлари тортилди. Жами тармоқларнинг 9.39 км. давлат бюджетидан, 1.5 км. ҳомийлик маблағлар, аҳоли томонидан ҳашар йўли билан 4.14 км. ва тармоқ корхона ҳисобидан 0.6 км ичимлик суви тармоқлари тортилди.

Фурқат тумани сув таъминоти корхонаси раҳбари Мирвохид Рўзматовнинг маълум қилишича, туман аҳолисининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида йилнинг иккинчи чорагида “Open budget” маблағлари ҳисобидан 4.5 км. ичимлик сув таъминоти оғир ҳисобланган Ғаллакор МФЙ Дўстлик қишлоғига 4.25 км. ичимлик сув тармоғи тортиш режалаштирилган. Бундан ташқари “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида Ғунча МФЙ (8.7 км.) ва Чек-чувалдоқ МФЙ (13.3 км.) ларга жами 22 км. ҳамда тумандаги 9 та оғир худудларда 61 км ичимлик сув тармоқлари тортиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 6.84 (11.2%) км. тармоқ тортилган. Йил якунига қадар режалаштирилган тармоқ тортиш ишларини амалга оширилади.

Матбуот анжумани давомида иштирокчилар юқоридаги масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига туман раҳбаридан тегишли жавоблар олдилар.