Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Калдушонлик ёшлар етакчиси томорқадан унумли фойдаланишни кенг тарғиб қилиш мақсадида амалий павильон ташкил этди

×

 2022-09-20 17:36:10    162

PDF yuklash
Chop etish


Калдушон маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси аввало ёшларга ўзи ўрнак бўлган ҳолда 6 сотихлик томорқасида гулчилик фаолияти билан шуғулланиб, атиргулнинг олий навларини парваришлаб маҳаллий бозорларга, гул расталарига етказиб бермоқда. Ҳозирги кунда 4 000 минг туп кўчатлар мавжуд бўлиб, ҳар ойда 5 000 та ғунча парваришланади. 

Етакчи гулларни парваришлашда томчилатиб суғориш усулидан фойдаланган. Ушбу усул сув ва ўғитларни тежамкорлигини таъминлаш билан бирга гулларга бегона ўтларнинг салбий таъсирини олдини олишда қулайлик яратади. "Агар сув ва ўғитлар вақтида солиниб, парвариш қилинса, мавсум давомида 25-30 миллион сўмгача қўшимча даромад олиш имконияти бор", дейди ёшлар етакчиси Жамолиддин Шарофиддинов.

Бундан ташқари маҳалла етакчиси ўз маблағи ҳисобидан яшаш хонадонида 10 сотих иссиқхона қуриб, "Ўзбегим" навли лимон турини эккан. Ушбу иссиқхонада мавсум давомида 3 тоннадан зиёд маҳсулот етиштирилади. Эътиборли томони ушбу маҳсулотларни Россия ва Қозоғистон давлатларига экспорт қилишни йўлга қўйган.

Шунингдек, ёшлар етакчиси маҳалладаги 4 нафар ёшларни мавсумий иш билан таъминлаш давомида уларга гулчилик ва лимончилик соҳасида орттирган тажрибаларини ўргатиб бормоқда.
Маҳалла ёшларини яхши яшаш учун имкониятни аввало ичкаридан қидиришга, тасарруфидаги томорқадан оқилона фойдаланишга ундамоқда.