Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга субсидия берилади

×

 2022-10-18 10:08:54    175

PDF юклаш
Чоп этиш


Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 14 октябрда "Касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, тадбиркорлар касаначиликни ташкил этганидан камида 3 ой ўтгач, субсидия олиш учун Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ёзма равишда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади. 

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг субсидия ажратиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг 5 иш куни ичида, талабгорга ҳар бир касаначининг дастлабки 3 ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.

Тадбиркорлик субъектига ҳар бир касаначига асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми, бироқ БҲМнинг 15 бараваригача миқдорида субсидия ажратилади.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва тадбиркорлик субъекти ўртасида ижтимоий контракт тузилади.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази билан биргаликда келгуси йил учун жорий йилнинг 10 декабрига қадар иш билан банд бўлмаган фуқароларни касаначилик йўналишида касбга ўқитиш бўйича давлат буюртмасини шакллантиради.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари давлат буюртмаси асосида нодавлат таълим ташкилотларида касбга ўқитилган фуқароларнинг малакасини баҳолаш чораларини кўради ва у билан боғлиқ харажатларни ҳар бир банд бўлмаган шахс учун БҲМнинг 4 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда қоплаб беради.