Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“Чиркай” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ва Меҳнат ярмаркаси ўтказилди

×

 2022-10-28 14:15:01    168

PDF юклаш
Чоп этиш


Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида “Чиркай” маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида, сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси мудири, маҳалла раислари ҳамда масъул ташкилотлар билан биргаликда сайёр қабул ўтказилди. 

Сайёр қабулда электр таъминоти, ичимлик суви тармоғи тортиш, уй-жой таъмири, моддий ёрдам олиш каби масалалар бўйича жами йигирмадан зиёд мурожаат келиб тушди. Қабул давомида 4 та мурожаат ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этилган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, назоратга олинди.

Қабул давомида тумандаги кичик бизнес субъектлари, корхона, ташкилот, муассасалардаги бўш иш ўринлари бўйича меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди.