Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида "Меҳр дафтари" жамғармаси орқали 21 нафар болаларнинг истаклари амалга оширилди

×

 2023-03-09 08:45:29    210

PDF yuklash
Chop etish


Туманда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммоларини ҳал этиш ва орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хабарингиз бор, туманимизда “Меҳрибон қалб” ва "Мурғак қалблар" номли оилавий болалар уйи фаолиятини бошлаган.

Болаларнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, туман ИИБ бошлиғи Тўрабек Эгамбердиев билан биргаликда  “Меҳрибон қалб” ва "Мурғак қалблар номли оилавий болалар уйида бўлиб, болалар билан самимий суҳбат қурдилар. 

Шу куни "Меҳр дафтари" жамғармасидан оилалардаги 16 нафар болаларга ўз истакларини инобатга олган ҳолда 3 та тикув машинаси,  1 та ноутбук, 1 та скутер, 2 та соябонли ўриндиқлар, 1 та кондиционер, спорт ва ошхона анжомлари, чолғу асбоблари, юмшоқ ўйинчоқлар тўплами, кийим-кечаклар, даволаниш ҳаражатлари учун моддий ёрдам пуллари берилди. 

Бундан ташқари тумандаги 5 нафар ҳомийлик ва васийликка олинган вояга етмаган ёшларга 1 та ноутбук, 2 та компютер жамланмаси ва керакли ускуналар, 2 та оиланинг коммунал тўловлари тўлаб берилди.