Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 45 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Мустақиллик" маҳалла фуқаролар йиғинининг 2 минг 183 метр ички йўлларини астфальлаш ишлари бошланди.

×

 2023-03-11 13:26:28    240

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат туманида жами ички хўжалик йўллари узунлиги 736 минг 200 метр бўлиб, бунинг 274 минг метр қисми асфальт қопламали, 10 минг 100 метр қисми цемент-бетон қопламали йўл, 278,1 минг метр қисми шағаллашган, 174 минг метр қисми эса тупроқ қатламли йўл ҳисобланади.


Фурқат туманида ўтган йили дастурлар асосида 78 минг 450 метр масофадаги ички хўжалик йўлларида асфальтлаш, шағаллаш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 

Таъкидланишича, 2022 йилда  25 минг 806 метр масофадаги ички йўллар асфальтланиб, 10 минг 100 метр масофада цемент-бетон қопламали йўллар барпо қилинди ва яна 24 минг 790 метр масофадаги йўлларга шағал ётқизилган.

Ушбу ишлар давоми сифатида маҳаллаларда ички йўлларни асфальтлаш бўйича ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Жумладан "Мустақиллик" маҳалла фуқаролар йиғинининг Янги ҳаёт-3, Янги ҳаёт-4 кўчаларининг 1683 метр, Шифокор-2 кўчасининг 500 метр жами 2 минг 183 метр ички йўлларини астфальлаш ишлари бошланди.