Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Turon odob-ilm" хусусий мактабида туман ҳокимлиги билан биргаликда ўқувчиларни касбга йўналтириш мақсадида интенсив балиқчилик учун махсус ҳовузлар ташкил қилинди

×

 2023-05-06 12:12:09    298

PDF yuklash
Chop etish


Шу йилнинг 20 январь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда мамлакатимиз таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитиш сифатини ошириш ва ўқувчиларни касбга йўналтириш масалалари кенг муҳокама қилинган эди.

Ёшларни касб ўрганишга қизиқтириш мақсадида мутасаддилар олдига таълим муассасаларида касб-ҳунар устахоналари ташкил этиш, уларни жиҳозлаш ва зарур ашёлар билан таъминлаш вазифаси қўйилди.

Бу борада Фурқат туманидаги таълим масканларида ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, туманнинг Янги маҳалласида жойлашган "Turon odob-ilm" хусусий мактабида туман ҳокимлиги билан биргаликда интенсив балиқчилик учун махсус ҳовузлар ташкил қилиниб, ўқувчиларни касб-ҳунарга тайёрлаш йўлга қўйилди. Бу ерда ўқувчилар дарс машғулотларидан бўш вақтларида турли касблар сир асрорларини ўрганмоқдалар.