Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Азиз тумандошлар!

×

 2024-04-13 14:53:54    554

PDF юклаш
Чоп этиш


Аввало, Сиз азизларни, барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни муборак Рамазон Ҳайити – Ийд ал-Фитр билан чин қалбимдан самимий табриклаб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Қалбларимиз қувончга ва эзгу ниятларга тўлган ушбу саодатли ва мунаввар дамларда аввало шундай табаррук кунларга етказгани, байрамни тинч ва осуда муҳитда, оиламиз, халқимиз билан ҳамжиҳатликда кутиб олаётганимиз учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз.

Ўтган муборак ой туманимизда ҳам эзгу амалларга, меҳр-саховатга бой, қалбларга суянч олиб келган мурувватли ой бўлди. Саховатпеша инсонлар, асл Фурқат фарзандлари чақириғимизга лаббай деб, халқимиз корига хизмат қилдилар. 

Она юртимиз тинч, ҳаётимиз фаровон бўлсин!

       Жаҳонгир Жуманов, Фурқат тумани ҳокими