Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Ёшлар ўртасида мини-футбол, футбол ва шахмат спорт турлари бўйича “ДХХ” Кубоги” мусобақаларига старт берилди

×

 2024-04-13 14:55:36    564

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фурқат туманида спортнинг футбол ва мини-футбол турлари бўйича ўғил-қизлар ўртасида "Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” мусобақалари старт олди.

Барча ёшлар, шу жумладан, уюшмаган, кам таъминланган, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва хорижий мамлакатларда ишлаб келиб, ҳозирги кунда ишсиз бўлган ёшлар ўртасида ҳамда имконияти чекланган фуқаролар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни, шунингдек соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, мини футбол, футбол ва шахмат спорт турларини ёшлар ўртасида оммалаштириш, улар орасидан иқтидорли спортчиларни аниқлаш асасий мақсад қилиб олинди. 

Ушбу мусобақаларда тумандаги 35 та маҳалладан 16-30 яшар ёшлар вакилларидан иборат жамоалар 4 та секторга бўлинган ҳолда иштирок этади.

Мусобақанинг асосий очилиш маросимида секторлар раҳбарлари ҳамда Давлат хавфсизлиги хизмати вакиллари қатнашиб, иштирокчиларга омад ва зафарлар тилади.

Жорий йилнинг 25 майига қадар давом этиши белгиланган мусобақалар якунида ғолиблар ва фаол иштирокчиларга Давлат хавфсизлик хизмати кубоги, тегишли даражадаги диплом, медаллар ҳамда эсдалик совғалари топширилади.