Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ФУРҚАТ ТУМАНИДА ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

×

 2020-02-05 15:05:23    364

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Фурқат туманидаги 12-сонли мусиқа ва санъат мактабида “Прокурор ва ёшлар учрашуви” мавзусида Фарғона вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Ш. Турдалиев Фурқат туманидаги ёшлар билан учрашди.

Учрашувда туманда истиқомат қилаётган ёшлар вакиллари турли соҳаларга оид  ариза ва таклифларини баён қилдилар. Ш. Турдалиев ҳамда учрашувда иштирок этган ташкилот ва муассалар раҳбарлари томонидан аксарият мурожаатлар шу куни ҳал этилди. Қолган мурожаатларнинг ечимини топиш ҳамда ҳал қилиш юзасидан масъул шахсларга кўрсатмалар берилди.

Учрашув якунида турли соҳаларда юқори натижаларга эришган фурқатлик илғор ёшларга эсдалик совғалари тақдим этилди.

Учрашув доирасида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида  ҳарбий техника ва аслаҳаларнинг кўргазмаси, ҳарбийларнинг чиқишлари намойиш этилди. туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳамда тадбиркорлар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган махсулотларнинг кўргазмалари ҳам ташкил этилди.

Тадбирда тумандаги умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари қўл муҳнати намуналаридан иборат кўргазмаларини ҳам намойиш этдилар.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати