Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"ТЕХНОПАРК"

×

 2021-09-08 09:51:01    184

PDF yuklash
Chop etish


Вилоят раҳбари туманга ташрифи давомида Ардахшон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 2,5 гектар ер майдонида текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Технопарк” барпо этиш учун ажратилган ҳудудни бориб кўрди. Туркиялик инвесторлар томонидан мазкур лойиҳа учун 23 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши ҳамда 1000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиш кўзда тутилган. 

Ушбу ажратилган ер майдонида Вилоят қурилиш бош бошқармаси билан биргаликда АПЗ (Архитектура ва режалаштириш топшириғи ишлаб чиқиш) ҳужжатлари якунланди. УзГАШлити Фарғона вилояти филиали томонидан топосёмка ишлари якунланди. Ҳозирда геологик қидирув ишлари олиб борилмоқда. 

Вилоят ҳокими Фарғона тажрибаси сифатида ташкил этилаётган ихтисослашган Технопарк қурилиши ишларини тез фурсатларда бошлаш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берди.

Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ