Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"ЯНГИ" МФЙДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-09-14 19:53:47    181

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов барча секторлар раҳбарлари билан биргаликда бугун “ЯНГИ” МФЙ ҳудудидаги 37-сонли умумтаълим мактабида сайёр қабул ўтказди. 

Сайёр қабулда 60 нафар фуқаролар қатнашиб, ичимлик суви, электр энергияси таъминотини яхшилаш, ободонлаштириш, моддий ёрдам кўрсатиш сингари мурожаатлар алоқадор ташкилотлар раҳбарлари иштирокида қабул қилиниб, масалага ечим топиш, аҳоли муаммоларини ҳал қилиш чоралари белгиланди.


Фуқаролар томонидан 52 та мурожаат келиб тушган бўлса, 7 таси шу ернинг ўзида ҳал этилиб, 2 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.  Қолган мурожаатлар белгиланган тартибда тегишли масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.


Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ