Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ФУРҚАТ ТУМАНИДА
2020-07-02 17:39:23 570
ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ФУРҚАТ ТУМАНИДА
Мухтарам Президентимиз халқни рози қилиш, аҳолининг муаммоларини ўрганиб, жойида ҳал қилиш, одамлар билан юзма-юз учрашиб, уларнинг оғирини енгил қилиш барча даражадаги раҳбарларнинг биринчи галдаги вазифасидан бири эканлигини кўп бора таъкидлаганлар. Шу мақсадда вилоятимиз ҳокими Ш. М. Ғаниев томонидан барча шаҳар ва туманларда сайёр қабуллар ўтказилиб, ҳоким томонидан халқнинг дилидаги гаплар тингланмоқда, муаммолар ҳамда ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ечимини кутаётган масалалар ҳал қилинмоқда.
Бугун, 2 июль Фурқат тумани Халқ қабулхонасида вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Сайёр қабулни ташкиллашда карантин қоидаларига қатъий риоя қилишга катта эътибор қаратилди. Олдиндан рўйхатга олинган ва янгидан рўйхатга киритиладиган фуқаролар учун барча шарт-шароитлар яратилди.
Вилоят ҳокими сайёр қабул жараёнида қабулга келган ҳар бир фуқаро билан самимий суҳбатлашди. Уларнинг муаммолари, талаблари ва таклифларини тинглади. Фуқаролар томонидан ўртага ташланган кўп масалалар шу ернинг ўзида ижобий ечимини топди. Жойига бориб, ўрганиладиган масалалар қабулда қатнашган вилоят бошқармалари раҳбарлари томонидан кўриб чиқилиб, маълум вақтда ҳал этилиши қатъий белгилаб олинди. Сайёр қабул жараёнида икки нафар фуқарога тикув машинаси шу ернинг ўзида берилди.
Қабулга келган фуқаролар орасида вилоят ҳокимининг ёрдами туфайли қайсидир муаммоси ҳал бўлганлиги сабабли миннатдорчилик билдириш учун келганлар ҳам бўлди.
Бугунги қабулда вилоят ҳокими Ш. М. Ғаниев томонидан 40 нафардан ортиқ фуқаролар турли масалалар бўйича қабул қилинди. Мурожаатларнинг 70 фоизидан ортиғи шу куннинг ўзида ижобий ҳал қилиниб, муаммоларга ечим топилди.
Фурқат тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.