Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ФУРҚАТ ТУМАНИДА

×

 2020-07-02 17:39:23    422

PDF yuklash
Chop etish


ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ФУРҚАТ ТУМАНИДА

Мухтарам Президентимиз халқни рози қилиш, аҳолининг муаммоларини ўрганиб, жойида ҳал қилиш, одамлар билан юзма-юз учрашиб, уларнинг оғирини енгил қилиш барча даражадаги раҳбарларнинг биринчи галдаги вазифасидан бири эканлигини кўп бора таъкидлаганлар. Шу мақсадда вилоятимиз ҳокими Ш. М. Ғаниев томонидан барча шаҳар ва туманларда сайёр қабуллар ўтказилиб, ҳоким томонидан халқнинг дилидаги гаплар тингланмоқда, муаммолар ҳамда ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ечимини кутаётган масалалар ҳал қилинмоқда.

Бугун, 2 июль Фурқат тумани Халқ қабулхонасида вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Сайёр қабулни ташкиллашда карантин қоидаларига қатъий риоя қилишга катта эътибор қаратилди. Олдиндан рўйхатга олинган ва янгидан рўйхатга киритиладиган фуқаролар учун барча шарт-шароитлар яратилди.

Вилоят ҳокими сайёр қабул жараёнида қабулга келган ҳар бир фуқаро билан самимий суҳбатлашди.   Уларнинг муаммолари, талаблари ва таклифларини тинглади. Фуқаролар томонидан ўртага ташланган кўп масалалар шу ернинг ўзида ижобий ечимини топди.  Жойига бориб, ўрганиладиган масалалар қабулда қатнашган вилоят бошқармалари раҳбарлари томонидан кўриб чиқилиб, маълум вақтда ҳал этилиши қатъий белгилаб олинди. Сайёр қабул жараёнида икки нафар фуқарога тикув машинаси шу ернинг ўзида берилди.

Қабулга келган фуқаролар орасида вилоят ҳокимининг ёрдами туфайли қайсидир муаммоси ҳал бўлганлиги сабабли миннатдорчилик билдириш учун келганлар ҳам бўлди.

Бугунги қабулда вилоят ҳокими Ш. М. Ғаниев томонидан 40 нафардан ортиқ фуқаролар турли масалалар бўйича қабул қилинди. Мурожаатларнинг 70 фоизидан ортиғи шу куннинг ўзида ижобий ҳал қилиниб,  муаммоларга ечим топилди.

Фурқат тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.