Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Сохта даъволар" | Жаҳолатга қарши маърифат билан...

×

 2022-11-12 16:36:17    168

PDF yuklash
Chop etish


Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, турли ёт оқимларга қарши аҳоли, йниқса ёшларнинг мафкуравий иммунитетини шакллантириш юзасидан тумандаги мусиқа ва санъат мактабида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Туман ҳокимлиги ва халқ таълими бўлими мутасаддилари, умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар мактабининг ўқувчилари иштирокида ўтказилган давра суҳбатида таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшларни ёт оқимлар таъсиридан асраш, миллий қадриятларни, инсон шаъни ва қадр-қимматини улуғлашга қаратилган тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш хусусида атрофлича сўз юритилди. Дастлаб тадбирда "Сохта даъволар" номли видеоролик намойиш этилди. Шундан сўнг иштирокчилар томонидан ёшлар ўртасида келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва бошқа салбий ҳолатлар, шунингдек, ёшларнинг ёт ва диний экстремистик ғоялар, “оммавий маданият” кўринишлари таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, интернет маълумотларидан тўғри ва оқилона фойдаланиш, уларда ёт ғояларга нисбатан маънавий иммунитетни мустаҳкамлаш хусусида фикр алмашилди. Мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар илгари сурилди. Шунингдек, тадбир давомида турли ёт ғояларнинг асл қиёфасини намоён этувчи кўчма фотокўргазма намойиш этилди.