Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида “Оналарга эҳтиром" фестивали шукуҳи

×

 2023-05-16 19:08:45    156

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат туманидаги Касб-ҳунар мактабида “Оналарга эҳтиром” фестивали доирасида  тадбир ўтказилди. Тадбирга ўқитувчи ва ўқувчиларнинг оналари таклиф этилиб, уларга эҳтиром кўрсатилди.

Тадбирда Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов сўзга чиқиб, вилоят ҳокими томонидан ташкилланган “Оналарга эҳтиром” фестивали муқаддас онажонларимизга бўлган меҳр-муҳаббатимизни, ҳурматимизни намоён этиш, ўсиб келаётган ёш авлодга ота-онага ҳурмат, фарзандлик бурчларини англатиб, оналарини эъзозлаб, ҳурмат ва эҳтиромларини тўлиқ адо этиш сингари қадриятларимизни мустаҳкамлишга хизмат қилишини таъкидлаб, барча оналарга соғлик, фарзандларининг камолини кўриш бахти насиб этишини тилади.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Зарифахон Алихаджаева, мактаб раҳбари Шахзода Абдуллаевалар ҳам сўзга чиқиб, оналарга самимий тилакларини билдирдилар.

Маданият ва туризм бўлими ходимлари, Касб-ҳунар мактаби ўқувчилари томонидан оналарни улуғловчи қўшиқлар, шеърлар ижро этилди. Маъмурият томонидан оналарга гуллар ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Шунингдек ўқувчи ва устозлар ўз оналарига ўзгача ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиб, гуллар тақдим  этдилар.