Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЯНГИ УЙ МУБОРАК, РАЪНОХОН ОПА!

×

 2021-07-24 17:40:12    208

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат тумани, Чек кўприк қишлоғида яшовчи Раънохон Рустамова ёлғиз аёллиги, ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги сабабли “Темир дафтар”га киритилиб, туман ҳокимлиги, ҳомийлар томонидан моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиб келинади.Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Жаҳонгир Жуманов томонидан маҳаллабай ишлаш жараёнида унинг хонадони, уй-жойлари эскириб, деярли яроқсиз аҳволда эканлигига гувоҳ бўлди. Ҳокимнинг ташаббуси ва ҳомийлар ёрдамида Раънохон опанинг уй-жой бинолари ўрнида янги уй қурилиши бошланди. Сал кам тўрт ой давомида 2 хонали уй, ошхона, айвон қурилиб, девор билан ўралди. Яшаш учун яроқсиз ҳолатдаги уй ўрнида шинам ва кўркам хонадон бунёд этилди. Ҳайит кунларида уй-жойни эгасига топшириш тадбирида маҳалла оқсоқоллари учун дастурхон тузалиб, ош тарқатилди. Йиғилганлар ёлғиз аёлга кўрсатилган бундай ғамхўрлик учун юртбошимизга, туман ҳокими ва ҳомийларга ташаккурларини изҳор қилиб, тинчлик ва барқарорлик абадий, шундай эзгу ишлар бардавом бўлишини тилаб, дуолар қилдилар.

.