Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 53 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Ёшлар дафтари" имкониятлар дафтарига айланмоқда

×

 2021-08-26 15:58:33    310

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат туманида "Ёшлар дафтари"га киритилган ўғил-қизларнинг 96 нафарига ўзларининг қизиқишларига қараб, бўш вақтларидан унумли фойдаланиш, касбга ўргатиш, бандлигини таъминлаш мақсадида бир қатор буюмлар хадя қилинди. Сектор раҳбарлари бошчилигида тумандаги "Ёшлик" болалар соғломлаштириш оромгоҳида йиғилган ёшларга меҳнат қуроллари тантанали тарзда топширилди.

Аввал хабар берганимиздек, "Ёшлар дафтари"да турган 82 нафар ёшларга шу кунгача бир марталик моддий ёрдам пуллари ажратилиб, 2 нафар ёшнинг даволаниш харажатлари учун 42,2 млн. сўм маблағ қоплаб берилди.

25 нафар ёшлар хайдовчиликка ўқитилди, 269 нафар ёшларга 402 млн. 800 минг сўм субсидия ажратилган бўлиб, ёшларнинг қизиқишларига қараб, 7 та мотокультиватор, 13 та карчер, 42 та тикув машинаси, 59 та печ, 26 та мотоарра, 35 та велосипед ҳамда 35 та дори сепиш аппарати, 25 та пайванд аппарати, 3 та бурғу аппарат, 59 та мих қотиргич, 59 та сантехник аппарат хадя қилинди.

 

 

© Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ