Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуни

×

 2022-01-19 15:57:47    272

PDF yuklash
Chop etish


Қонуннинг моҳияти ва аҳамияти.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, ҳайдовчилар транспортни бошқаришда телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларини ишлатмасдан гаплашиш имконини берадиган ускуналар орқали фойдаланиши мумкин.

Ҳайдовчилар белгиланган тезликни ошириб юборганида қайд этилган тезликдан 5 км/соат чегириб ташлаб жазо қўлланилади.

Ҳайдовчи ёнида паспорти ёки ИД-картаси бўлганида транспортни бошқариш, рўйхатдан ўтказганликка оид ҳужжатларни, ишончномани, суғуртани ёнида олиб юриши талаб этилмайди (мазкур тартиб 2022-йил
1-мартдан кучга киради).

Шунингдек, транспорт салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун жавобгарлик бекор қилинди.

Валюталарни ноқонуний олганлик учун жарима миқдори БҲМнинг
10 бараваридан 20 бараваригача этиб белгиланди (илгари қатъий БҲМнинг
20 баравари эди).

Автомобилда йўловчиларни лицензиясиз ташиганлик учун фуқароларга жарима БҲМнинг 30 баравари этиб белгиланди (илгари БҲМнинг 20 бараваридан 100 бараваригача эди).

Ички ишлар вазирлиги ахборотни (транспортни бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар, рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги, транспортга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, суғурта полислари ҳақидаги ахборотни) ички ишлар органлари ёки консуллик муассасалари берган биометрик паспорт (идентификацияловчи ИД-карта) асосида планшетлар ва компютерлар воситасида фойдаланган ҳолда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан текшириш тартибини Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ягона электрон иш юритиш тизими доирасида 2022-йил 1-мартга қадар бўлган муддатда жорий этади.


Жиноят ишлари бўйича

Фурқат туман суди раиси                                                                             О.Хасанов