Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ёшлар учрашуви: Ҳайит МФЙ ёшлар етакчисининг ташаббуси билан 16 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди

×

 2022-07-07 19:15:12    239

PDF yuklash
Chop etish


Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Жаҳонгир Жуманов "Ҳайит" маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар билан учрашди.

Ёшлар томонидан тадбиркорлик фаолияти учун дастгоҳ, имтиёзли кредит, субсидия асосида меҳнат қуроллари олиш масалаларида мурожаатлар келиб тушди. 

Эътиборлиси, маҳалла ёшлари боқимандаликка берилмагани, аниқ мақсад билан олдинга интилаётгани қувонарли ҳолат. 

- Маҳаллаларда “ҳоким ёрдамчиси” билан бирга “ёшлар етакчиси” лавозими ҳам жорий қилингани айни муддао бўлди. Маҳалламиз ходимлари биз ёшларга маҳалладан чиқмай туриб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга кўмаклашмоқда. Мана мисол учун биргина менга ҳеч қандай оворагарчиликларсиз 12.5 млн. сўм банк кредити ажратилди. Мен ушбу маблағдан самарали фойдаланиб, хўжалик совуни ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйдим. Ҳозирда 3 нафар иш ўрни яратганман. Ҳудо хоҳласа бу бизнес лойиҳамни кенгайтириш орқали маҳалламиз ёшлари бандлигини таъминлашни ўз олдимга мақсад қилиб олганман, - дейди Жуманазар Боратов.

Ҳайит маҳалла фуқаролар йиғинида 3558 нафар аҳоли истиқомат қилса, шундан 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 816 нафарни ташкил этади. Ёшлар етакчисининг ташаббуси билан маҳаллада ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида стол теннис анжомлари, "Workout", кўча китобхонаси ташкил этилган. 

Ҳайит МФЙ ёшлар етакчиси Раҳматали Турдалиев фаолияти давомида 10 нафар ёшларнинг контракт тўловининг қонунда белгиланган қисми "Ёшлар жамғармаси" орқали тўлаб берилди. 1 нафар ёшга субсидия асосида инкубатор аппарати олиб берилиши натижасида 2 та иш ўрни яратилди. Шу кунга қадар 4 марта 150 донадан жўжа очиришга муваффақ бўлган. Бундан ташқари ёшлар етакчиси ва ҳоким ёрдамчисининг ташаббуси билан 5 нафар ёшларга  тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 86 млн. сўм кредит маблағлари ажратилиши ҳисобига 8 та иш ўрни яратилди. 

Туман ҳокими учрашувдан сўнг маҳаллада ёшлар учун яратилган шароитлар билан танишиб, Ҳайит МФЙ ёшлар етакчиси Раҳматали Турдалиевнинг фаолиятини юқори баҳолади. Ёшлар етакчисига фаолияти давомида керакли маслаҳат ва кўрсатмалар бериб ўтди.