Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Томоша маҳалла фуқаролар йиғинида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида ажратилган маблағларнинг орттирилган қисми ҳисобидан қўшимча 500 метр ичимлик суви тармоғи тортилди
2023-05-23 19:58:45 194
Фурқат туманида "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг ўтган йилги иккинчи босқичида "Томоша" маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Мустақиллик, Гузар, Қурултой кўчаларига сув минораси ўрнатиш, ичимлик сув тармоғи тортиш ташаббуси ғолиб деб топилган эди. 1 млрд. 195 млн сўм маблағ эвазига, мавжуд сув минораси таъмирдан чиқарилиб, 2 та сув минораси ўрнатиш ишлари амалга оширилган эди.
Эътиборли томони шундаки, маҳалла аҳлининг ҳамжиҳатлиги сабабли ажратилган маблағлардан орттирилган қисми ҳисобидан ичимлик сув таъминоти оғир бўлган Гузар маҳалласига 500 метр ичимлик сув тармоғи тортиш ишлари олиб борилмоқда.
Жойларда мавжуд муаммоларнинг айнан фуқароларнинг талаб ҳамда таклифлари асосида ҳал этилиши жамоатчилик назоратининг кучайишига хизмат қилади.